Collection 70091509
Genre:reference literature
Language:Uzbek
Type:PDF book
Publisher:Kitobxon
Publication date:29.04.2024
Price:$0.95
Views:35
Ҳазрати Ҳожи Мавлавий-Ҳрндистонийнинг ўз муборак оғизлари билан баён этган қиссалари истибдод даври зулм ва ноҳақликларини англаш ва бу кунги истиқлол неъматининг қадрига етишда бутун ватандошларимиз учун муҳим сабоқ бўлади деб ўйлаймиз. Қисса мустақилликнинг илк йилларида (1992) «Ўзбекистон Адабиёти ва санъати» газетасида ҳам босилган ва муносиб баҳосини олган.Асар қўлёзмасини ва магнитофон тасмасини ҳазрати Мавлавийнинг фарзанди – Убайдуллоҳ Муҳаммаджон ўғли тиббиёт фанлари номзоди Саримсоқжон Камоловга келтириб топширадилар, у киши эса газета учун чопга тайёрлайди. Асар таниқли олим Иброҳим Ғафурнинг махсус сўзбошиси билан чоп этилади. Муаллифдан рухсат олиб, тақдимни ушбу китобга ҳам киритдик. Мавзуларга мос сарлавҳалар қўйиб, китоб охирига изоҳлар илова этдик.Асарнинг юзага чиқишига сабабчи бўлган барча азиз инсонларга Аллоҳ таоло дунёю охиратда яхшилик ато айласин.