Collection 70091506
Genre:linguistics
Language:Uzbek
Type:PDF book
Publisher:Kitobxon
Publication date:12.04.2024
Price:$1.54
Views:21
Таълим тизимида яратиб берилаётган кенг шароитлар натижаси ўлароқ , бугунги кунда ундаги эришилаётган ютуқларни жаҳон ҳамжамияти катта мамнуният билан эътироф қилишмоқда. Жумладан, ўзбек тилининг «Давлат тили» мақомини олиши, миллий она тилимизнинг изчил тараққий қилишига мустаҳкам асос ва пойдевор бўлди. Тил мустақиллигининг натижасида тилшунослик ва адабиётшуносликнинг барча тармоқларида катта-кичик илмий тадқиқотлар олиб борилаётгани фикримиз ёрқин далилидир. Мазкур илмий мақола ва тезислар тўпламида тиллараро алоқани мустаҳкамлаш, миллий тил қонуниятларини аниқлаш, адабиётшуносликдаги муҳим ўзгаришларни, тадқиқ ва талқин этилгани билан ҳам қимматлидир. Тўплам моҳиятан филология соҳасига қизиқувчи кенг китобхонлар, тадқиқотчилар учун мўлжалланган.