Хусенов Самовиддин
Genre:biographies and memoirs
Language:Uzbek
Type:PDF book
Publisher:Kitobxon
Publication date:17.04.2024
Price:$1.18
Views:26
Гўзаллик жамолига дарча оркали эмас, кенгликла, қуёш нурлари остида тўйиб тўйиб қараш ўринликим, юрак илохий неъмат файзидан сув ичсин. Абу Бакр Саъд, Абу Бакр Фазл, Абу Бакр Хомид, Абу Бакр Тархон номи билан чамбарчас боғлиқ бўлган Чор Бакр тарихига «Чор Бакр» китоби орқали назар ташлаган китобхон катта маънавий хазина эгаси бўлиши табиий. Чунки, китобда тарих, архитектура, тошбитиклару тош, девор, кошинларга безак бериш санъати каби «чорчаман» усули камалакдай жилоланиб турибди.IX —X асрларда Чор Бакрлар ва улар авлодларининг илмий фаолияти, XVI аср меъморчилиги ҳамда Чор Бакрлар авлодининг XVI асрдан то XX асргача тарих саҳнасида намоён бўлиб, жамият ҳаётида салмоқли ижобий таъсир кўрсатганликлари.... Ва нихоят 70 йиллик мустабид тузум касофатидан Чор Бакр обидаларининг вайрона ҳолга келиб қолганликлари… «Хайриятки, қуёш абадий» шукронасининг тантанаси… Мустакиллик шарофатидан Чор Бакрлар руҳи шод бўлиб Чор Бакр обидалари иккинчи умрининг бошланганлиги. Булар ҳаммаси «Чор Бакр» китобида рангли ифодасини топган. Ўйлаймизки, китобхон муаллифларнинг меҳнатларига шукроналик баҳосини беради.