Genre:just about business
Language:Uzbek
Type:PDF book
Publisher:Asaxiy books
Publication date:07.02.2023
Price:$0.92
Views:65
Коррупцияга қарши қандай курашиш мумкин?
Бутун мамлакатни электр ва газ билан узлуксиз таъминлашнинг иложи борми ўзи?
Енгил солиқ ставкалари билан давлат бюджетига тушумларни ошириш мумкинми?
Одатда, бундай ислоҳотларга ўнлаб йиллар кераклигини, авлодлар янгиланмагунича коррупцияни батамом йўқотиш мушкуллигини кўп таъкидлайдилар.
Аммо давлат тўнтариши билан ҳукумат тепасига келган Саакашвили бунинг уддасидан чиқди ва Грузияда жуда қисқа муддатда коррупцияни етарли даражада кескин камайтирди, бюрократия ва ортиқча оворагарчиликларга барҳам берди, аҳолининг турмуш даражаси ҳамда мамлакат иқтисодининг сезиларли даражада ўсишига замин яратди.
Иқтисодчи Лариса Буракованинг “Грузия муваффақиятга қандай эришди?” номли ушбу китобида мана шу ислоҳотларга батафсил изоҳ берилган. Нашр муаллифнинг икки йиллик кузатувлари маҳсули бўлиб, илк бор рус тилида 2011 йилда нашр қилинган.