Ҳаёт бўстони. Навоий ҳақида қисса
Лидия Бать
Жанр:легкая проза
Язык книги:Узбекский
Тип:PDF книга
Издательство:Kitobxon
Дата публикации:17.04.2024
Просмотры:27
Отзывы:Пока нет Добавить отзыв
О книге: Шоир ва мутафаккир, жамоат арбоби, шеърият мулкининг султони Алишер Навоийнинг ҳаёт бўстони ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу асар хориж тилида ёзилган энг гўзал асарлардан биридир. Ёзувчи Лидия Бать ушбу асарни қоғозга туширмоқ учун қанчадан қанча қўлёзмаларни ўргангани, Навоий асарларининг мағзини чақишга ҳаракат қилгани тайин. Бизга эса уни ўқиш ва ҳаёт гулшани ифорларидан баҳра олиш қолди, холос.Икки оғиз сўз муаллиф ҳақида. Ёзувчи, танқидчи ва таржимон Лидия Григорьевна Бать (1900–1985) Одессада туғилган. «Буюк истеъдод», «Ҳақиқат учун раҳмат», «Унутилмас учрашувлар» каби ўнлаб асарлар муаллифи. 1942-1944 йилларда Тошкентда яшаб ижод қилган. А.Қодирийнинг «Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён» романларини рус тилига таржима қилган. Л.Бать ўзбек халқига қилган хизматлари учун «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими» (1970 й.) унвони билан мукофотланган.