Шахсга йўналтирилган педагогикада умумий физика (электромагнетизм бўлими)ни ўқитиш
М. Эшмирзаева
Жанр:педагогика
Язык книги:Узбекский
Тип:PDF книга
Издательство:Kitobxon
Дата публикации:09.11.2023
Просмотры:41
Отзывы:Пока нет Добавить отзыв
О книге: Ушбу монографияда Шахсга йўналтирилган таълимнинг долзарблигини фан, маданият ва маърифат масалалари бўйича БМТ таркибидаги нуфузли бўлим – ЮНЕСКО томонидан ҳам тан олинган ва бу ташкилот комиссияси томонидан ишлаб чиқилган «XXI аср таълим концепцияси»нинг асосида ҳам шахсга йўналтирилган таълим принциплари баён этилган. Физика таълимида замонавий технология қўлланилса, педагогик жараёнда ҳамкорлик, ғамхўрлик, таълим олувчи шахсни ҳурмат қилиш ва эъзозлаш орқали шахснинг таҳсил олиши, ижод қилиш ва ўз-ўзини ривожлантиришга қулай ижтимоий ва педагогик-психологик муҳит яратилади. Шундай жараёнда шахс, ўз ўқув фаолиятининг субъекти саналади ва ўқитувчи билан ҳамкорликда ягона таълим жараёнининг иккита субъекти сифатида ўқув-тарбия вазифаларини ҳал этади. Педагогика ва психология фанлари таълим технологиясини ишлаб чиқиши, таълим олувчи шахснинг такрорланмас кўп моҳиятига ва у шу билан бирга индивидуаллигига асосланиши, яъни шахсга йўналтирилганлиги бўлиши лозим. Шахсга йўналтирилган технологиялар замирида таълим-тарбияга табақалаштирилган ёндашиш амалга оширилиб, таълим олувчининг интелектуал тараққиёти, ўрганилаётган фан (маъруза)га тайёргарлик даражаси ва унинг лаёқати ҳисобга олиниши кераклиги келтирилган.