Хайит Тулкин
Жанр:зарубежная классика
Язык книги:Узбекский
Тип:PDF книга
Издательство:Kitobxon
Дата публикации:01.05.2024
Просмотры:67
Отзывы:Пока нет Добавить отзыв
О книге: Дам олиш пайтларида яхши ҳикоя ўқиб, хордиқ чикаришнинг гашти бор. Гоҳо ўзингиз учун кўнгил одамини қидириб қоласиз, ана шундай лаҳзаларда ҳам адабиётдан руҳ олиб яшашга бўлган кизиқишингизнинг ошиши тайин «Ишқибоз» – митти ҳикоя, лекин унинг қаҳрамонида интилиш, ҳаётга қизиқиш бор, айнан ана шу ҳолат уни мақсадига етказади. «Анатолнинг отасига раҳмат!» ҳикоясини ўқинг. Шунақа одамлар ҳам борми, дейсиз. Бор бунақа одамлар. Ҳикоя билан танишган бир яхши инсон: «– Анатольнинг отасига ҳам, муаллифга ҳам раҳмат!» деган экан. Умуман, Тўлқин Ҳайит ҳикояларидаги бадиий тасвирлар, қаҳрамонларнинг ички кечинмалари, яшашдан мақсад, дунё ва инсон мавзулари сизни фикрлашга, мулоҳаза юритишга чорлаши билан қадрли. Бу ҳикоялардан чанқоғингизни қондиринг, зеро, китоб ўқиганлар яхширок фикрлайдилар. Яна нима деймиз, миттигина китобча доимий ҳамроҳингиз бўлсин, дея яхши ният қилиб қоламиз.